Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жулиан Ассанж АҚШга экстрадиция қилинади(ми)!?

Жулиан Ассанж АҚШга экстрадиция қилинади(ми)!?

Буюк Британия ички ишлар вазири «WikiLeaks» асосчиси Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишга қарор қилди. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берди.

«WikiLeaks» мамлакат ички ишлар вазири Прити Пател қарори устидан Лондон Олий судига апелляция шикояти беришини маълум қилди. Бироқ у рад этилса, журналист 28 кун ичида мамлакатдан экстрадиция қилинади.

2019 йил АҚШ адлия вазирлиги Буюк Британия ҳукуматига Ассанжнинг АҚШга экстрадиция қилиниши бўйича расмий сўров юборган эди. АҚШ ҳукумати Ассанжга жосуслик ва махфий маълумотни ошкор қилиш айбловларини билдирган. Унга 175 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.

7 июн куни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Британия расмийларини журналист ва «WikiLeaks» асосчисини АҚШга экстрадиция қилмасликка чақирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг