Канада: коронавирусга йўлиққанлар сони 22 минг нафардан ошди

Канадада коронавируснинг янги тури билан касалланганлар сони 22 минг нафардан ошди, вирус қурбонлари эса 560 нафардан кўп. Бу ҳақда «РИА Новости» мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.
Энг сўнгги маълумотларга кўра, Канадада коронавирусни юқтириш бўйича 22133 та ҳолат аниқланди, қурбонлар сони эса 569 тага етди.
Вирус тарқалиши энг кўп Квебек (11677 та ҳолат) ва Онтарио (6237 та ҳолат) провинцияларида қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter