Канада полицияси 81 ёшли ҳайдовчи аёлни ҳибсга олди

Канаданинг Торонто шаҳри полицияси 81 ёшли аёлни ҳибсга олди, деб хабар берди CBC. У бир кун аввал самокатда кетаётган 64 ёшли аёлни машинасида уриб юборган.
Ҳодиса чоршанба (30 июлда), тахминан 21:00 ларда Норт-Йоркдаги Кодселл-авеню ва Годдард-стрит кўчалари чорраҳасида юз берган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар машина уриб юборган 64 ёшли аёлнинг жасадига дуч келишган.
Аёл электр самокатда Годдард-стрит бўйлаб жануб томон ҳаракатланаётганида оқ Mazda уриб юборган. Машина ҳайдовчиси биринчи ёрдамни кўрсатмасдан, воқеа жойидан кетиб қолган, дейилади полция матбуот хизмати баёнотида.
Эртасига ЙТҲни содир этган Mazda топилди, унинг эгаси — торонтолик кекса аёл ҳибсга олинди. Унга ўлимга сабаб бўлган ЙТҲ жойидан кетиб қолиш ҳамда транспорт воситасини хавфли бошқариш каби айбловлар қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter