Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канадада қуролли ҳужум: 4 киши ҳалок бўлди

Канадада қуролли ҳужум: 4 киши ҳалок бўлди

Фото:«Haber Turk»

Канада ғарбидаги Фредериктон шаҳрида содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлган, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Ҳалок бўлганлардан икки нафари полиция ходими экани айтилмоқда.

Воқеа Фредериктон шаҳридаги Бруксайд Драйв мавзесида содир бўлган.

Полиция аҳолига: «Эшикларингизни очманг, ташқарига чиқманг», – дея мурожаат қилган.

Воқеа нима сабабдан ва ким томонидан уюштирилгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари етиб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг