Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каха Каладзе касалхонага тушди

Каха Каладзе касалхонага тушди

Фото: «Facebook»

Грузия пойтахти — Тбилиси шаҳрининг мэри Каха Каладзе касалхонага тушди. Бу ҳақда унинг «Facebook» саҳифасида маълум қилинди.

Айтилишича, унда вертебро-базиляр синдроми қайд этилган — миясининг қон билан таъминланиши бузилган.

Каладзенинг ёзишича, шифокорлар унга вестибулопатия ташхисини ҳам қўйишган — вестибуляр аппарат фаолиятининг бузилиши.

Каладзе масофадан ишлашда давом этаётганини маълум қилган.

Маълумот учун: Каха Каладзе Тбилиси мэри сифатида 2017 йилдан бери ишламоқда. Илгари футболчи бўлган. «Женоа», «Милан», «Динамо» (Киев) ва «Динамо» (Тбилиси) клубларида, Грузия терма жамоасида тўп сурган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг