Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин комага тушгани ҳақидаги хабар тасдиғини топмади

Ким Чен Ин комага тушгани ҳақидаги хабар тасдиғини топмади

Фото: КМТА

Британиянинг The Sun нашри «Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг миясига қон қуйилиб, кома ҳолатида Пекиндаги шифохонага зудлик билан ётқизилди» деб тарқатган хабар асоссиз бўлиб чиқди.

Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабарига кўра, Ким Чен Ин соғ-саломат ва у 2026 йил 19 октябр куни КХДР пойтахти Пхеняндаги анъанавий енгил саноат кўргазмасига шахсан ташриф буюрган.

Шимолий Корея раҳбарининг оммага кўриниш бермай қолиши ортидан бу каби сохта хабарлар ва миш-мишлар илгари ҳам (масалан, 2020 йилда) кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг