Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин яна йўқолиб қолди

Ким Чен Ин яна йўқолиб қолди

Фото: «Aif.ru»

ТАСС хабарига кўра, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин яна кўздан ғойиб бўлди. Унинг йўқолиб қолишлари ҳақида илгари ҳам хабарлар берганмиз.

«Yonhap» (Жанубий Корея) агентлиги хабар беришича, узоқ вақт жамоат кўзидан узоқда бўлган Ким Чен Ин ниҳоят 1 май куни кўриниш берганди, бироқ ўша кундан бери яна йўқ. Турган гапки, «серия»нинг давом этиши яна турли тахмину миш-мишларнинг болалаб кетишига сабаб бўлмоқда.

«Тегишли органлар вазият ривожланишини диққат билан кузатмоқда» — Ким Чен Ин қаерда деган саволга бирлашув вазирлиги шундай жавоб берди.

Ким Чен Ин 11 апрель куни Корея Меҳнат партияси (КМП) МҚ сиёсий бюроси мажлисини ўтказганидан сўнг то 1 майгача расмий маросимларда қатнашгани ҳақида КХДР матбуоти ҳеч нарса ёзмади. КХДР Давлат кенгаши раиси 12 апрель куни Олий халқ йиғини йиллик сессиясида ҳамда 15 апрель куни Ким Ир Сен таваллудининг 108 йиллиги маросимида қатнашмаганидан сўнг унинг саломатлиги ёмонлашган, операцияни бошдан ўтказган деган хабарлар ғарб ва Жанубий Корея матбуотида пайдо бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг