Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Климатологлар рекорд даражадаги иссиқ қишни башорат қилишмоқда – ҳамма жойдами?

Климатологлар рекорд даражадаги иссиқ қишни башорат қилишмоқда – ҳамма жойдами?

Фото: freepik.com

Хитойлик олимлар бу қишда сайёрамизнинг катта қисмида рекорд даражадаги юқори ҳарорат бўлишини башорат қилмоқда. Аммо бу «иқлим бонуси» Россияга таъсир қилмайди.

Хитой Фанлар академияси Атмосфера физикаси институти матбуот хизмати хабарига кўра, хитойлик климатологлар 2023-2024 йиллар қишида Ердаги ўртача ҳарорат рекорд даражага етишини ҳисоблаб чиқди. Яъни бу йилги қишки ҳарорат ўн йилликлардаги ўртача кўрсаткичлардан бир даража Цельсийга ошиб кетиши 95% эҳтимолга эга.

Евроосиё, Марказий ва Жанубий Америка ўрта кенгликларининг аксарият ҳудудларида рекорд даражадаги юқори ҳарорат кутилмоқда. Қиш 1991 йилдан бери энг иссиқ бўлиши тахмин қилинаётган Хитойда ҳарорат айниқса кескин кўтарилади.

Арктика, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларида ҳаво ҳарорати айниқса сезиларли даражада кўтарилади (1,1 дан 1,4 даражагача). Канада ва Аляска, шунингдек, Жанубий ва Марказий Американинг экваториал ҳудудлари, жанубий Африканинг бир қанча ҳудудлари ва Австралиянинг шимоли-ғарбий қисмида экстремал исиш кузатилади.

Аммо қишки ҳарорат паст бўлиб қоладиган ёки ҳатто пасаядиган ҳудудлар ҳам бор: булар Ғарбий Европа ҳудудлари, Европа минтақалари ва Россиянинг Узоқ Шарқи, шунингдек, АҚШ ва Аргентина. Бу Тинч океан ва бошқа океанлар устидаги ҳаво ҳаракатининг ўзгариши билан боғлиқ.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг