Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конго ДР ўлим жазосига мораторийни бекор қилди

Конго ДР ўлим жазосига мораторийни бекор қилди

Иллюстратив фото

Конго Демократик Республикасида ўлим жазосига мораторий бекор қилинди. 20 йилдан кўпроқ амалда бўлган мораторий бекор қилингани ҳақида мамлакат адлия вазири Роуз Мутомбо баёнот берди.

«Ўлим жазоси давлатга хоинликда айбли деб топилган ҳарбий хизматчилар, одамларни ўлдирган жиноий тўдалар аъзоларига нисбатан қўлланилади», — адлия вазиридан иқтибос келтирди Agence France-Presse (AFP).

Конго ДР амалдаги қонунчилигида ўлим жазоси мавжуд. Бироқ 2003 йилда мораторий эълон қилинганидан буён ушбу жазо ижро этилмаган. Ўшандан буён ўлим жазосига ҳукм қилинганлар автоматик тарзда бир умрга озодликдан маҳрум этилган.

Ўлим жазоси олдин ҳукм қилинганларга ҳам татбиқ этиладими ёки фақат янги ҳукмларга қўлланиладими — ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг