Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Космос-482» фазовий қурилмаси Ҳинд океанига қулаб тушди

«Космос-482» фазовий қурилмаси Ҳинд океанига қулаб тушди

1972 йилда учирилган «Космос-482» космик кемаси Тошкент вақти билан 11:24 да атмосферанинг зич қатламларига кирган ва Ҳинд океанидаги Ўрта Андаман оролидан 560 километр ғарбда қулаган.

Бу ҳақда «Роскосмос» агентлиги хабар бермоқда.

«Космос-482» фазовий аппарати Совет Иттифоқининг Венерани ўрганиш бўйича сайёралараро дастури доирасида учирилган қурилма ҳисобланади. Унинг учирилиш мақсади Венеранинг зич атмосфераси, ҳарорати, босими, ёритилиши ва юзасининг таркибини ўрганиш эди.

«Роскосмос» хабарига кўра, ҳаракат блокидаги носозлик сабабли қурилма Ернинг юқори эллиптик орбитасида қолган ва аста-секин сайёрага яқинлашиб, сўнг қулаган.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин қатор ОАВлар мазкур фазовий аппаратнинг ерга қулаши ҳақида ёзган ва ҳатто, айрим манбалар унинг Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудига қулаб тушишини ҳам истисно қилмаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг