Кремль Путиннинг музокараларга тайёрлигини маълум қилди
Россия президенти Владимир Путин Украина билан музокаралар учун Минскка делегация юборишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, делегация таркибига Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва президент маъмурияти вакиллари киритилади.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россия Украина билан мулоқотга киришиши кераклигини билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter