Тожикистон Халқаро жиноят суд аъзолигидан чиқиб кетиши мумкин
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси "Халқаро жиноят суди (ХЖС) низомини бекор қилиш тўғрисида"ги қарор лойиҳасини кўриб чиқди.
Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан қабул қилинган аниқ қарор очиқланмаган.
Юрисдикциясига уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар кирадиган Халқаро жиноят суди 1998 йилда Римда қабул қилинган халқаро шартнома асосида ташкил этилган. Суд ташкил этилганидан бери унинг иштирокчиси сифатида Тожикистон суд қарорларига риоя қилишга мажбурдир.
2023 йил март ойида ХЖС Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбдусмани Мария Лвова-Беловани бир қатор халқаро жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш ордерини чиқарди. Шу билан бирга, суд котибияти уларни ҳибсга олиш тўғрисида барча аъзо давлатларга сўров юборди. Бироқ, 2025 йилда Владимир Путиннинг Душанбега давлат ташрифи давомида мамлакат расмийлари ушбу қарорни бажаришдан бош тортдилар.
Натижада Европа Иттифоқи мамлакатлари Тожикистон ўз мажбуриятларини бажармаганини эълон қилишди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter