Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДРга дронлар юборган Жанубий Корея собиқ президенти 30 йилга қамалди

КХДРга дронлар юборган Жанубий Корея собиқ президенти 30 йилга қамалди

Фото: Yonhap

Сеул суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлни Шимолий Корея ҳудудига ҳарбий дронлар юборгани учун 30 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Прокурорларнинг фикрича, бу қарор 2024 йилда ҳарбий ҳолат эълон қилиш учун баҳона яратиш мақсадида қабул қилинган.

​Reuters агентлигининг хабар беришича, Юн Сок Ёл Пхенян ҳаво ҳудудига жанговар дронлар юбориш буйруғини берган.

​Жорий йилнинг феврал ойида Юн Сок Ёл 2024 йилда парламентни фалаж қилишга уриниш деб ҳисобланган ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Прокурорлар ўлим жазосини сўрашган эди.

​2024 йил 3 декабрда Юн Сок Ёл «Шимолий Корея тарафдори» мухолифатнинг конституциявий тузумни бузишга уринишларининг олдини олиш зарурлигини айтиб, ҳарбий ҳолат эълон қилди. У Жанубий Корея Демократик партиясининг унга қарши импичмент жараёнини бошлаш режасини шундай таърифлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг