Литвада НАТО халқаро машғулотлари бошланди

Литвада Германиянинг 30 та вертолёти иштирокида НАТОнинг халқаро ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Машғулотларга зарба берувчи (Tiger), ўрта кўп мақсадли (NH90), оғир транспорт (CH-53), енгил кўп мақсадли (EC135) жами 30 та вертолёт жалб этилган.
Вертолётлар кечаси ва кундузи энг паст (150 метр) масофада парвоз қилиш кўникмасини оширмоқда.
НАТО ҳарбий ўқувлари 23 майгача давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter