НАТО 2026 йилда Украинага 70 млрд евро ёрдам ажратади
НАТОга аъзо давлатлар 2026 йилда Украинага ҳарбий техника, шахсий таркиб тайёргарлиги ва бошқа хавфсизлик эҳтиёжлари учун 70 миллиард евро ажратади. Бу ҳақда Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммити якунида қабул қилинган декларацияда маълум қилинди.
Ҳужжатга кўра, альянс 2027 йилда ҳам Украинага камида шу миқдорда ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган. Декларацияда Украина трансатлантик хавфсизликка ҳисса қўшаётгани, НАТО мамлакатлари эса Киевни қўллаб-қувватлашда якдил экани таъкидланган.
Саммит иштирокчилари Россияни «Евроатлантика хавфсизлиги ва барқарорлиги учун узоқ муддатли таҳдид» деб атади. Шу муносабат билан НАТО мамлакатлари мудофаа соҳасига сармояларни ошириш, ҳарбий ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва юқори технологияли қурол-яроғларни ривожлантиришни давом эттиришини маълум қилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter