Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО Анқарада 50 миллиард долларлик мудофаа битимларини имзолади

НАТО Анқарада 50 миллиард долларлик мудофаа битимларини имзолади

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида НАТО саммити арафасида ўтказилган мудофаа саноати форумида камида 50 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Türkiye нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, келишувлар пакетига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, учувчисиз аппаратларга қарши кураш воситалари, қўшма мудофаа лойиҳалари ҳамда ҳарбий технологияларга инвестициялар киритилган.

Шунингдек, НАТО дронлар таҳдидига қарши мудофаани кучайтириш мақсадида 40 миллиард долларлик махсус дастурни ҳам ишга туширишини маълум қилди. Дастур доирасида аъзо давлатларда замонавий инфратузилмани ривожлантириш ва қўшма тезкор имкониятларни кенгайтириш режалаштирилган.

НАТО бош котиби Марк Рютте альянс олдидаги асосий вазифа мудофаа харажатларини янада ошириш эмас, балки қурол-яроғ ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли кўпайтириш эканини таъкидлади.

Анқарада ўтаётган НАТО саммитида Украинага ҳарбий ёрдам, Европа хавфсизлиги, мудофаа саноатини кенгайтириш ва аъзо давлатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари асосий кун тартибидан ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг