Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондон метросида «арвоҳ излари» пайдо бўлди

Лондон метросида «арвоҳ излари» пайдо бўлди

Британия пойтахти жамоат транспортини бошқарадиган Transport for London (TfL) Элизабет линияси (Elizabeth line) платформаларида пайдо бўлган шарпа изларидан халос бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Одамларнинг шарпасини эслатувчи доғлар ғайритабиий ҳодиса эмас.. Улар ўриндиқлар орқасида шаклланган, чунки йўловчилар доимо орқаларини деворларга суяб ўтиришади.

Лондон шаҳар кенгаши аъзоси Каролин Пиджон шаҳар мери Содиқ Хонга ушбу масала юзасидан сўров юборди. Ундан TfL станцияларини тоза сақлашни таъминлашини сўрашди.

Элизабет линиясидаги баъзи станцияларда деворлар панеллар билан қопланган, бу ерда «арвоҳлар» ўрнига одамларнинг рангли фигуралари, шунингдек, автомобиллардаги ўриндиқлар дизайнига мос келадиган нақшларни кўриш мумкин.

Elizabeth line 2022 йил май ойида ишга туширилган ва Лондон транспорт тизимидаги энг янги линия ҳисобланади.

Айни пайтда ҳафтасига 3,5 миллионга яқин йўловчи ушбу линияси хизматларидан фойдаланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг