Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лос-Анжелес ҳайвонот боғида қийналиб қолган жониворларни муз билан боқишяпти

Лос-Анжелес ҳайвонот боғида қийналиб қолган жониворларни муз билан боқишяпти

Фото: «Mir24.tv»

Калифорнияда жазирама. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 50 даража иссиқ. Лос-Анжелес ҳайвонот боғидаги жониворлар қийин аҳволда қолишган.

Африка шимпанзеси юқори ҳароратда ҳам ўзини жуда яхши ҳис қилади. Ҳатто, уларга ҳам 50 даража кўплик қиляпти. Ички вольерда кондиционер ўрнатилган, ташқарида эса шаршара оқиб ётибди. Таомнома турган-битгани муздан иборат: музлатилган мева-сабзавотлар, музлатилган ем-хашаклар. Ҳар доим шовқин солиб ўйнашга одатланган маймунлар у ёқдан бу ёққа шошмасдан юришибди. Ҳолдан тойдирувчи жазирама ҳар бир вольернинг ичидаги жонивор учун ҳақиқий синовга айланган. Яқин кунларда ҳаво ҳарорати ўзгармаслиги кутиляпти.

Одамлардан офтоб чарақлаб турган пайтда уй ҳайвонларини сайр қилдирмаслик сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг