Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МАГАТЭ директори Россия ва Украинага: «Келинглар, музокараларни Чернобилда ўтказамиз»

МАГАТЭ директори Россия ва Украинага: «Келинглар, музокараларни Чернобилда ўтказамиз»

Фото: «CYBER ERA»

Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) директори Рафаэл Мариано Гросси россияликлар ва украиналиклар вакилларини Чернобилга таклиф қилди.

Гросси Россия ҳарбийлари Запрожье АЭС (ЗАЭС)ни ўққа тутиб, эгаллаб олганидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини айтди.

«Запорожьедаги атом электр станцияси бўйича вазият ҳозир ўта қалтис. Атом объектларини бошқаришнинг етти тамойили бор, улардан энг биринчиси — АЭСнинг (ЗАЭС — таҳр.) жисман бутунлигига шикаст етказилган.

«Ҳалиям омадимиз келди, радиация тарқалиши қайд этилмади, реакторлар, станциядан фарқли ўлароқ, бутун қолди», — деди Гросси.

МАГАТЭ раҳбари сифатидаги бурчим аввал барча имзоланган ҳужжатларга риоя қилинишини таъминлаш, томонларни музокаралар орқали ягона тўхтамга келтиришдан иборат.

Сафар осон бўлмайди, лекин уддалаш мумкин. Россия ва Украина томонига таклиф юбордик, улар кўриб чиқишяпти, таъкидлади агентлик директори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг