Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди
Замонавий Европа ўз мавжудлиги давомида уч томонлама таҳдидга дуч келмоқда, бу эса унга қарши туриш учун янги ривожланиш йўналишини талаб қилади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон Британиянинг The Economist нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Европамизга хавф солаётган уч томонлама экзистенциал таҳдид қуйидагилардан иборат: ҳарбий ва хавфсизлик бўйича хавф-хатарлар, фаровонлигимизга иқтисодий таҳдид ва ички келишмовчилик ва демократик тизимларимизнинг фаолиятига путур етказувчи экзистенциал хавф», деди Франция раҳбари.
У шунингдек, пандемия туфайли европаликлар бу хавфларни етарлича баҳоламаганини таъкидлади. Гарчи Европа уларга жавоб бера бошлаган бўлсада, буни жуда секин ва жуда заифлик билан амалга оширди, дея қўшимча қилди сиёсатчи.
Макроннинг таъкидлашича, учта таҳдид «Европада янги геосиёсий, иқтисодий ва ижтимоий парадигма» яратишни талаб қилади.
Аввалроқ АҚШ Россияни Украинада тақиқланган кимёвий қурол ишлатишда айблаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter