Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Макрон Саудия Арабистонига қўшин юбормоқчи

Макрон Саудия Арабистонига қўшин юбормоқчи

Фото: Euronews.com

Франция Саудия Арабистонига Қизил денгиз соҳилидаги Янбу портида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводи ва хом нефт қувурини ҳимоя қилишга ёрдам бериш учун ҳарбийларни юбормоқчи. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон маълум қилган.

«Ушбу объектни ҳимоя қилиш учун ҳарбий воситалар, яъни аскарлар, радиолокация тизимлари ва мудофаа тизимларини юборамиз», — деди Франция раҳбари. Шу билан бирга, у Париж «ҳеч қандай можарога аралашаётгани йўқ»лигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қарор Саудия Арабистони ҳукумати билан келишилган.

WSJ маълумотига кўра, Эрон билан уруш бошланганидан буён Янбу порти Европага дизел ёқилғиси, хом нефт ва бошқа нефт маҳсулотларини етказиб беришнинг асосий марказларидан бирига айланган. Бу Саудия Арабистонига экспортни Ҳурмуз бўғозини четлаб ўтган ҳолда амалга ошириш имконини бермоқда. Бироқ 11 сентябр куни ироқлик қуролли гуруҳларнинг ҳужумларидан сўнг нефт қувурининг фаолияти тўхтатилган. Унинг иши фақат 22 сентябр куни қайта тикланган.

Янбуни ҳимоя қилиш ҳақидаги қарор нефт нархларининг ошиши ва Францияда ёқилғи нархидан норозилик кучайган бир пайтга тўғри келди. 25 сентябр куни Brent маркали нефт нархи бир баррел учун 105,85 долларни ташкил этган.

Франция президенти Эммануэл Макрон, агар нефть нархлари ўсишда давом этса, ёқилғига солинадиган солиқларни камайтириш имкониятини истисно қилмаслигини айтди. Бироқ у нархларни етказиб беришни тиклаш орқали пасайтиришга эришишни маъқул кўрмоқда.

Бу баёнот Францияда қизғин баҳсларга сабаб бўлди. «La France insoumise» («Бўйсунмас Франция») ҳаракати етакчиси Жан-Люк Меланшон парламентда овоз бериш ўтказилишини талаб қилди. Унинг таъкидлашича, Саудия Арабистонига ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш Франциянинг ҳарбий можаро ҳудудида иштирок этишини англатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг