Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марко Рубио 2028 йилда президентлик учун курашмоқчи

Марко Рубио 2028 йилда президентлик учун курашмоқчи

АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўз сиёсий истиқболини ўйлаб, Эрон билан боғлиқ зиддиятлардан узоқлашиш мақсадида лавозимидан кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда. The Independent нашри Республикачилар партиясидаги манбаларига асосланиб хабар беришича, у 2028 йилги президентлик сайловида ўз номзодини илгари суришни режалаштирган.

Газетанинг Буюк Британия ҳукуматидаги манбалари эса Рубионинг сўнгги пайтларда Эронга нисбатан баёнотлари оҳангини бироз ўзгартиргани Лондонда ижобий таассурот қолдирганини маълум қилди.

Бундан олдин Доналд Трамп ва Жей Ди Вэнс Конгрессга бўлиб ўтган сайловларда Республикачилар партиясининг мағлубиятга учрашига айнан Эрондаги уруш сабаб бўлганини тан олган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг