Марко Рубио Ўзбекистонга келади
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади.
У октябр ойининг ўрталарида Самарқандга келадиган 100 дан ортиқ Америка компаниялари делегациясига бошчилик қилади. Бу ҳақда 24 сентябрь куни Ҳиндистондаги АҚШ дипломатик ваколатхонаси сайтида эълон қилди.
Ташриф АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, шунингдек, икки томонлама дипломатик, савдо ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Самарқандда Рубио Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари билан ташқи ишлар вазирларининг C5+1 учрашувида иштирок этади.
Томонлар минтақавий иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва C5+1 форматида умумий минтақавий муаммоларни ҳал қилишда қўшма ёндашувларни муҳокама қилишни режалаштирмоқдалар.
Ташриф давомида Рубио шунингдек, Ўзбекистон раҳбарияти ва минтақавий мамлакатлар вакиллари билан учрашувлар ўтказади.
Америка миссияси Давлат департаменти раҳбарининг бўлажак ташрифини 100 дан ортиқ Америка компанияларини ўз ичига оладиган бизнес делегациясининг катталиги туфайли тарихий деб атади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter