Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марокашда афтершоклар бўлиши мумкин – мутахассислар

Марокашда афтершоклар бўлиши мумкин – мутахассислар

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 632 кишига етди, деб хабар берди Ал-Арабия телеканали Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб.

«Яна 329 киши жароҳат олди», дея қўшимча қилди телеканал.

Авввалроқ Марокаш ахборот агентлиги 296 киши қурбон бўлгани ва 153 киши яралангани ҳақида хабар берган эди.

Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, Марокашда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлган. Шундан сўнг 4,8, 3,4, 3,2 ва 3,3 магнитудали яна бир неча силкинишлар қайд этилди.

Сейсмологларнинг огоҳлантиришича, зилзиладан кейинги бир неча соат ёки ҳатто кунлар ичида зилзиланинг қайтиши  – афтершоклар юз бериши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг