Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марснинг Ердаги энг катта бўлаги сотилди

Марснинг Ердаги энг катта бўлаги сотилди

Фото: Sotheby's

Ню-Йоркдаги Sotheby's аукционида Ердаги энг катта Марс бўлаги, яъни метеорит сотилди. The Guardian ёзишича, «қизил сайёра» бўлаги 5 млн доллардан қимматроққа баҳоланган.

Оғирлиги 25 килограммлик метеоритнинг номи — NWA 16788. Уни 2023 йил ноябрида метеоритлар овчиси Саҳрои Кабирда топиб олган. Sotheby's маълумотига кўра, метеорит Марс сайёрасига астероид келиб урилиши оқибатида узилиб, осмонга кўтарилган ва фазода 225 млн км кезиб Ерга келиб тушган.

Лотнинг бошланғич баҳоси икки миллиондан тўрт миллион долларгача эди. Уни сотиб олган одамнинг сўнгги таклифи 4,3 млн доллар бўлди, комиссия ва бошқа тўловлар билан якуний нарх — 5,3 млн доллар. Харидор номи ошкор қилинишини истамади (ким билсин, балки у Илон Маскдир).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг