Моралесга тўртинчи имконият берилмади

Эво Моралесга Боливия президентлигига тўртинчи марта сайланишга имконият берилмади.
Социалистлар собиқ етакчиси Эво Моралес Боливияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этиш учун рўйхатдан ўта олмади: мамлакат сайлов суди томонидан эълон қилинган 10 нафар номзод рўйхатида унинг номи йўқ.
Сиёсатчининг ўзи партияси уни президентликка номзод қилиб кўрсатиш учун сайлов қонунчилиги талабларини бажарганини ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Суд қарори устидан шикоят қилиш режалаштирилганми, Моралес бунга ойдинлик киритмади.
Жаҳон матбуоти «зиддиятли шахс» дея таърифлайдиган Эво Моралес уч марта Боливия президентлигига сайланган (2006–2019). Мамлакатда унинг сиёсатига қарши исёнлар тизгиндан чиқиб кетганидан сўнг, 2019 йил 10 ноябрда истеъфога чиққан.
Моралес яқиндаги баёнотида агар унга тўртинчи муддатга номзодини қўйишга ва август ойидаги сайловда иштирок этишга рухсат берилмаса, мамлакатда норозиликлар авж олиши муқаррар эканидан огоҳлантирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter