Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада метро яқинида отишма содир бўлди. Қурбонлар бор

Москвада метро яқинида отишма содир бўлди. Қурбонлар бор

Фото: «lenta.ru»

Москва шаҳридаги «Новые Черемушки» метро бекати яқинида отишма содир бўлди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилди.

Қайд этилишича, метро бекатига кириш йўлаги олдида ўқотар қурол билан яраланган икки жасад топилган.

Фото: «Газета.ru»

«Дастлабки маълумотларга кўра, бир эркак бир инсонни отиб ўлдирган, кейин ўз жонига қасд қилган», — деган ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакили.

Тезкор тергов гуруҳи ҳодиса жойида суриштирув олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг