Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада «сариқ» даражали хавф эълон қилинди

Москвада «сариқ» даражали хавф эълон қилинди

Фото: Наталья Селиверстова/РИА «Новости»

Россия гидрометмаркази москваликларни 26 апрель куни об-ҳавонинг ёмонлашишидан огоҳлантирди. Пойтахт ва унга яқин вилоятларда хавфнинг «сариқ» даражаси эълон қилинди. Шаҳарда кучли шамол туриши ва ёмғир ёғиши айтилган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

Маълумотга кўра, ойлик норманинг олтидан бир қисми ёғиши кутилмоқда.

21 апрель куни кучли шамол оқибатида Москвада 12 ёшли қиз ҳалок бўлган, 17 киши жароҳатланган эди. Кейинроқ жароҳат олган аёллардан бири ҳам шифохонада вафот этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг