Наркокурьер-мушук қўлга тушди: героин, шприц, сим-карта...
Новосибирск (Россия)даги 15-жазони ўташ муассасаси ҳудудига шприц, героин ва сим-карта олиб кираётган Марго лақабли мушук қўриқчилар томонидан ушлаб олинди. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.
Хабарга кўра, маҳкумлар парваришлаб юрган мушукни судланганлардан бири озодликка чиқишида ўзи билан олиб кетган. Аммо орадан уч соат ҳам ўтмай Марго қайтиб келган. Қўриқчилар уни девор орасидаги тирқишдан кираётганида пайқаб қолишди. Мушукнинг бўйинбоғи уларнинг эътиборини тортиб, текшириб кўришди. Бежизга эмас экан: ичи наркотик билан тўлдирилган учта шприц, учта нина, сим-карта ва кукун солинган пакетча чиқди.
Албатта, жониворга бирон айблов қўйиб бўлмайди. Судда гувоҳлик ҳам беролмайди... Айтилишича, уч ёшли бу мушукнинг умри қамоқхонада ўтган. Ҳозир Марго соғ-саломат, аммо гиёҳванд моддаларни қаердан «олгани» текширилмоқда. Кукун эса экспертизага юборилган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter