Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

NASA раҳбари «Ойга қайтиш» қанчага тушишини айтди

NASA раҳбари «Ойга қайтиш» қанчага тушишини айтди

Фото: «Newsland»

NASA «Artemis» дастури (янги Ой лойиҳаси)ни амалга ошириши учун 20-30 миллиард доллар керак. «РИА Новости» ёзишича, бу ҳақда NASA раҳбари CNN телеканалига интервьюсида маълум қилди.

«Дастурни тўлиқ амалга ошириш ва Ойда доимий туриш учун барча шароитларни яратишга тахминан 20-30 миллиард доллар керак. Мен, албатта, NASAнинг умумий харажатларини эмас, балки бўлғуси беш йиллик қўшимча харажатларни назарда тутяпман», — деди космик агентлик раҳбари Жим Брайденстайн.

Ой орбитасида ҳам худди Ерники сингари Халқаро космик станция яратиш ва 2020 йилнинг ўрталаридан уни ишга тушириш режалаштирилган. Ташаббусга беш мамлакат қўшилган. 2017 йили Роскосмос ва NASA «Ойда ҳамкорлик қилиш» бўйича меморандум имзолаган.  Бу йилдан Канада ҳам ташаббусга расман қўшилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг