НАТО энг қисқа ва қиммат саммитини ўтказади

Шимолий Атлантика мамлакатлари алянсининг тарихдаги энг қисқа саммити Гаагада ўтказилади, деб хабар берди Times.
«НАТОнинг ушбу саммити шахсий музокаралар томонлама энг қисқа, аммо энг қиммат саммитга айланади», — дейилади хабарда.
Саммитнинг асосий тадбирлари — алянс мамлакатлари етакчилари сессияси 2,5 соат давом этади, унга 183 млн евро сарфланади, ҳар дақиқаси тахминан бир миллион еврога тушади.
Сессиянинг қимматлиги НАТО Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп билан қарашлардаги зиддият кучайиб кетишига йўл қўймасликка интилаётгани билан изоҳланади.
Саммит 24–25 июн кунлари Гаага (Нидерландия)да ўтказилади. Асосий мавзулар — тийиб туриш ва мудофаа. Учрашувдан бош мақсад — аъзо давлатларни ўз мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача етказишга ундаш, шундан 3,5 фоизи бевосита ҳарбий молиялаштиришга, 1,5 фоизи ёрдамчи молиялаштиришга йўналтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter