Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навальний ўрнидан туришга муваффақ бўлди

Навальний ўрнидан туришга муваффақ бўлди

Фото: «Mk.ru»

Алексей Навальний каравотдан мустақил туришга муваффақ бўлди. У сунъий ўпка вентиляцияси аппаратидан бутунлай узиб қўйилган. Ўзи бироз юра олади. Бу ҳақда Берлиндаги Навальний даволанаётган «Шарите» клиникаси расман хабар берган.

Сайтда чоп этилган маълумотларга кўра, Навальнийнинг аҳволи яхшиланмоқда.

«Бемор сунъий ўпка вентиляцияси аппаратидан бутунлай узиб қўйилган. У анча ҳаракат қиляпти. Койкасини ҳам вақтинча тарк этиши мумкин», — деб хабар берди клиника вакили. Улар, шунингдек, даволаш жараёни ҳақидаги барча маълумотлар Алексей ва рафиқаси Юлиянинг розилиги билан тарқатилиши мумкинлигини маълум қилишган.

Навальний 22 августдан бери «Шарите»да муолажа олмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг