Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади — олимлар жавобни топишди

Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади — олимлар жавобни топишди

Фото: LiveJournal

Дунёда ҳар йили тахминан тенг сонли ўғил ва қиз болалар туғилади, бироқ айрим оилаларда фақат ўғил, баъзиларида фақат қиз болалар дунёга келади. Ушбу феномен жараёнда ота-оналар гени қандай рол ўйнаши мумкинлиги нуқтаи назаридан тадқиқотчилар эътиборини тортди, деб ёзди Proceedings of the Royal Society B: Biological Sciences.

Олимлар 500 минг нафар британиялик ҳақида маълумот сақланувчи Британия биобанки маълумотларини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, rs144724107 генидаги бир нуклеотидли ўзгариш қиз бола туғилиши эҳтимолини 10 фоизга оширади. Бироқ бундай ўзгариш атиги 0,5 фоиз қатнашчида аниқланган. Бу ўзгариш сперматогенез ва уруғлантиришда иштирок этувчи ADAMTS14 гени ёнида жойлашган.

Шунингдек, тадқиқотчилар жинслар нисбатига таъсир қилувчи яна икки ген — RLF ва KIF20Bни аниқлашди. Аммо олимларнинг фикрича, хулоса чиқаришга эрта, бу генларнинг хусусиятларини бошқа танловларда қўшимча текшириш зарур.

Олинган маълумотлар Фишер принципи — эволюцион биология назариясига мувофиқ келади, унда нима учун популяцияда жинслар нисбати тенг сақланиб қолишига жавоб берилган. Агар популяцияда бир жинс вакиллари кўп туғилиши бошланса, табиий танлов ишга тушиб «камёб» жинс туғилишини кўпайтиради ва ўртадаги мувозанат тикланади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг