Немис шифокорлари балиқ билан мукофотланадиган бўлишди
Нидерландия немис шифокорларига коронавирусга чалинган голландларни даволагани учун биринчи овлаган сельдь балиғи билан миннатдорчилик билдиришмоқчи. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.
Таъкидланишича, Нидерландия балиқ савдоси кенгаши коронавирусни юқтирган голландларни даволаган германиялик шифокорларга биринчи овлаган сельдь балиғини совға қилмоқчи. Жумладан, гап чегарага туташ Шимолий Рейн-Вестфалия ерларидаги докторлар ҳақида бормоқда. Апрель ойида вирусни юқтирган голландларга жой етмаганидан у ерга олиб борилганди. Пандемия даврида Германия Нидерландиядан жами 100 дан ортиқ беморни қабул қилган.
Хабарларга кўра, кенгаш ўша ернинг соғлиқни сақлаш бошлиғи Карл-Йозеф Лауманга қарийб 4 мингта маринадланган сельдь балиғини «матьес» (maatjes) таом кўринишида беришга қарор қилди. Нидерландияда ушбу балиқни овлаш мавсуми июнда бошланади. Ўтган йили дастлабки балиқ ови аукционда катта даромад келтирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter