Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Непалдаги даҳшатли офат қурбонлари сони ошмоқда

Непалдаги даҳшатли офат қурбонлари сони ошмоқда

Мамлакат расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, жума куни Непал ғарбида содир бўлган сўнгги йиллардаги энг кучли — 6,4 магнитудали зилзила оқибатида камида 157 киши ҳалок бўлган.

Мамлакатнинг ғарбий икки вилоятида яна 140 киши жароҳатланган, деб хабар беради India Today.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги қурбонлар ҳақидаги хабарлар, жумладан, зилзила эпицентрига қўшни ҳудудлардан келиб тушаётганини таъкидлади. Барча жабрланганлар мамлакат пойтахти чеккасидаги шифохоналарга етказилган.

4 ноябрь куни кечки пайт Непалнинг ғарбий икки вилояти кучли зилзиладан жабр кўрди. Ер силкинишлари мамлакатда 2015 йилдан бери содир бўлган иккинчи энг даҳшатли табиий офат бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг