Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нетаняҳу Норвегия тупроғига қадам қўйса, қамалади – мамлакат ТИВ расмийси

Нетаняҳу Норвегия тупроғига қадам қўйса, қамалади – мамлакат ТИВ расмийси

Норвегия Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини қоралайди ва агар Бенямин Нетаняҳу мамлакат ҳудудига кирса, ҳибсга олиш тўғрисидаги Халқаро жиноий суд қарорини ижро этади.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Андреас Моцфельдт Кравик «Ал Жазеера» телеканалига маълум қилди.

«Исроилнинг хатти-ҳаракатларини қабул қилиниши мутлақо мумкин эмас. Биз мактаблар, касалхоналар, журналистлар нишон бўлаётганини кўрдик», – деди у.

Кравик Норвегия ҳукумати ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олиш қароридан хабардор эканлигини ва «агар у Норвегия тупроғига қадам қўйса, бу ордерни бажаришини» таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрида ХЖС Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб ҳибсга олиш учун ордер берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг