Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландияда сув танқислиги эълон қилинди

Нидерландияда сув танқислиги эълон қилинди

Нидерландия ҳукумати мамлакатда расман сув танқислиги юзага келганини эълон қилди. Мамлакат Инфратузилма ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, Миллий сув тақсимоти мувофиқлаштириш қўмитаси (LCW) вазиятни иккинчи даражага – «амалдаги сув танқислиги» босқичига кўтаришни тавсия қилган.

Ҳозирча мамлакатда ичимлик суви етарли экани таъкидланган. Бироқ аҳолига сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Мутасаддиларнинг билдиришича, сув танқислиги биринчи навбатда дарё транспорти, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига таъсир кўрсатади. Дарёларда сув сатҳи пасайгани сабабли кемалар юкини камайтиришга тўғри келмоқда, айрим корхоналар эса совитиш сувини чиқаришда чекловларга дуч келиши мумкин.

Шунингдек, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида фермерларга экинларни очиқ сув манбалари ҳисобидан суғориш тақиқланган.

Ҳукумат сув ресурсларини бошқариш учун дарёлардаги шлюзлардан фойдаланиш ва қўшимча насосларни ишга тушириш каби чораларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг