Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигерия ҳарбийлари 200 дан ортиқ ўғирланган болаларни қутқаришди

Нигерия ҳарбийлари 200 дан ортиқ ўғирланган болаларни қутқаришди

Фото: Reuters

Нигерия ҳарбийлари март ойи бошларида Кадуна штатида ўғирлаб кетилган 200 дан зиёд болаларни озод қилишди, деб хабар берди Reuters.

«Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳукумат муассасалари билан бутун мамлакат бўйлаб ҳамкорликда ҳарбийлар қидирув-қутқарув амалиёти ўтказиб, 24 март эрта тонгида гаровдагиларни озод қилишди», — дея баёнот берди армия расмий вакили, генерал-майор Эдвард Буба.

Март ойи бошида мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Кадуна штатида қуролли шахслар давлат мактабига ҳужум қилиб, 230 нафар ўқувчини ўғирлаб кетганди.

Болаларни озод қилиш амалиёти тафсилотлари ҳақида генерал маълумот бермади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг