Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегияда тахт алмашди: қиролликни Ҳакон VIII бошқаради

Норвегияда тахт алмашди: қиролликни Ҳакон VIII бошқаради

Норвегия қироли Ҳаралд V вафотидан сўнг унинг 53 ёшли ўғли Ҳакон автоматик равишда мамлакатнинг янги қироли бўлди. У яқин кунларда фавқулодда Давлат кенгашида ўзининг расмий қироллик исми ва шиорини эълон қилади. Ҳакон ўз исмини сақлаб, Ҳакон VIII номи билан ҳукмронлик қилиши кутилмоқда.

Янги қиролнинг 22 ёшли қизи Ингрид Александра эса тахтнинг биринчи ворисига айланди. У келажакда Норвегиянинг бир неча асрдан кейинги биринчи аёл давлат раҳбари бўлиши мумкин.

Ҳакон Магнус 1973 йил 20 июлда туғилган. У Норвегия ҳарбий-денгиз кучларида хизмат қилган, кейин Калифорния университетининг Беркли кампусида сиёсатшунослик, Лондон иқтисодиёт мактабида эса ривожланиш масалалари бўйича таҳсил олган. У серфинг, чанғи спорти ва мусиқага қизиқиши билан ҳам танилган.

Ҳакон 1991 йилдан, бобоси қирол Олав V вафотидан кейин тахт вориси ҳисобланган. Сўнгги йилларда отасининг соғлиги ёмонлашгани сабабли у бир неча бор регент сифатида қироллик вазифаларини бажарган.

Ҳакон тахтга қироллик оиласи атрофида бир қатор можаролар давом этаётган пайтда келди.

2026 йилда АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган материалларда Метте-Маритнинг марҳум Жеффри Эпштейн билан ёзишмалари мавжудлиги маълум бўлди. Метте-Марит бу муносабатлар учун узр сўраган, бироқ унга нисбатан жиноий айблов қўйилмаган.

Шу билан бирга, унинг ўғли Мариус Борг Хёйби 2026 йил июнида зўрлашнинг икки эпизоди ва оилавий зўравонлик бўйича айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукм устидан ҳам ҳимоя томони, ҳам прокуратура шикоят қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг