Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: АҚШ Исроилнинг ҳаракатларидан ташвишга тушди

ОАВ: АҚШ Исроилнинг ҳаракатларидан ташвишга тушди

Исроил армияси Сурия пойтахти Дамашққа зарбалар берди, АҚШ эса бундан ташвиш билдирди. 

16 июл куни Трамп маъмурияти Исроилни Сурияга ҳаво ҳужумларини тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Axios нашри журналисти Барак Равидга исмини ошкор этмаган америкалик расмийлар маълум қилди. 

“Чоршанба куни Трамп маъмурияти яна Исроилдан Сурияга ҳаво ҳужумларини тўхтатишни ва Дамашқ расмийлари билан кескинликни пасайтириш учун мулоқот бошлашни сўради”, — деб ёзди журналист Х ижтимоий тармоғида. У бу сўров Исроилнинг бугунги ҳужумларидан олдин ёки кейин олинганига аниқлик киритмади. 

15 июл куни Исроил армияси Сурия зирҳли техникасига, 16 июлда эса Сурия Қуролли кучлари Бош штаб биносига ва мамлакат президенти саройи ёнида жойлашган ҳарбий обектга зарба берди. Ҳужумлар бир кун аввал Сурия ҳукумат кучлари киритилган Ас-Сувайда вилоятида яшовчи друзлар ҳимояси билан изоҳланмоқда.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, Америка томони содир бўлаётган воқеалардан хавотирда ва можаро томонлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг