Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Исроил Эрон раҳбарининг муҳим маслаҳатчиларини ўлдирди

ОАВ: Исроил Эрон раҳбарининг муҳим маслаҳатчиларини ўлдирди

Исроилнинг Эронга йўлланган авиазарбаларида олий раҳнамо Али Хоманаийнинг ҳарбий ва хавфсизлик бўйича юқори маслаҳатчилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги бешта манбага асосланиб хабар берди.

Мудофаа ва ички барқарорликдаги нотўғри ҳисоб-китоблар хавфи энди Эрон учун ўта хатарлидир, дейди манбалардан бири. 

Исроил ҳужуми бошланган 13 июндан буён исроиллик ҳарбийлар Эроннинг бир неча юқори мартабали қўмондони, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Ҳусайн Саламий ва аэрокосмик кучлар раҳбари Амир Али Ҳожизодани ўлдирди. 

Reuters манбаларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида Али Хоманаийнинг 15-20 га яқин маслаҳатчиси бор. Ҳозирча унинг сиёсий, иқтисодий ва дипломатик масалалар бўйича бош маслаҳатчилари қолмоқда. Олий раҳбар сифатида у қуролли кучларнинг бош қўмондони ҳисобланади ва уруш эълон қилиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, у муҳим масалаларни ҳал қилишда маслаҳатчиларини тез-тез тинглайди, деди агентлик манбалари. 

Reuters ва Axios манбаларига таяниб ёзганидек, Исроил операцияси давомида Али Хоманаийни йўқ қилиш режаси ҳам муҳокама қилингаг. Бироқ, ОАВ хабарларига кўра, Доналд Трамп бу режага қарши чиққан ва вето қўйган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг