Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ Порошенконинг хотинига оид яширин маълумотларни топди

ОАВ Порошенконинг хотинига оид яширин маълумотларни топди

Фото: «styler.rbc.ua»

Қатор оммавий ахборот воситалари Украинанинг амалдаги раҳбари Пётр Порошенконинг рафиқаси Марина Порошенкога оид яширин маълумотларни ошкор қилди. Бу ҳақда «life.ru» хабар бермоқда.

Булар Украина биринчи хонимининг таржимаи ҳоли ва фаолиятига боғлиқ экани айтилмоқда. Яъни, президентнинг рафиқаси ҳужжатларда ёзилганидек, Киевда эмас, балки Қозоғистоннинг Семипалатинск музофотида туғилган экан. Маълумки, ушбу музофот собиқ иттифоқ даврида ёпиқ ҳудуд ҳисобланиб, бу ердаги мавжуд корхоналарда ҳарбий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Киевдаги «Арсенал» ҳарбий заводи мутахассиси бўлган Марина хонимнинг онаси ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Семипалатинскка хизмат сафарига юборилади. ОАВга кўра, Марина 1962 йилда шу ерда дунёга келган (унинг отаси ўз вақтида Украина ССР соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, кейинроқ собиқ иттифоқнинг Монголиядаги элчиси маслаҳатчиси вазифаларида фаолият кўрсатган).

Бундан ташқари, Марина Порошенко меҳнат фаолиятига оид сирли ҳолат ҳам мавжуд.  Яъни, у Киев тиббиёт институтини тамомлагандан сўнг бир муддат шифокор-кардиолог сифатида ишлаган. Пётр Порошенко билан турмуш қуриб, тўнғич фарзанди дунёга келганидан сўнг (1985 й.), қайта шифокорлик билан шуғулланмайди, шу баробарида бўш ўтирмайди ҳам. Маълум вақт турмуш ўртоғига қарашли «Украина саноат-инвестиция концерни»да ишлайди. Сўнг (2004 й.) фаолиятини автомобилларни ижарага беришга ихтисослашган «Mрiя-авто» компаниясида давом эттиргани айтилади. Бироқ «Трансат» Россия-Украина қўшма корхонаси таъсис қилган бу компанияда Марина Порошенко қандай лавозимни банд этгани аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Порошенколар 1984 йилда бир ёстиққа бош қўйишган. Уларнинг тўрт нафар фарзанди бор.

Дарвоқе, президент Порошенко хотинидан уч ёшга кичик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг