Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Путин Эрдўғонга махфий таклиф билан чиқди

ОАВ: Путин Эрдўғонга махфий таклиф билан чиқди

Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкорлар ёрдамида Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга умид қилмоқда, деб ёзади The Washington Post.

Газетанинг ёзишича, Москва Aнқарага Туркиядаги нефтни қайта ишлаш заводлари, нефт терминаллари ва сув омборларидаги акцияларни сотиб олишга рухсат беришни таклиф қилган. Шундай қилиб, Кремл нефтнинг келиб чиқишини яширишга ва Европа Иттифоқи эмбаргосини четлаб ўтишга умид қилмоқда.

Россия томони, шунингдек, Туркиядан саноат компанияларининг эркин иқтисодий зоналардан ташқарида фаолият юритишига рухсат беришни сўрамоқда. Москва, шунингдек, Туркиянинг бир қанча давлат банкларидан Россия банклари учун вакиллик ҳисоб рақамларини очишни сўраган.

Эрдўғон, ўз навбатида, Россия Сурия шимолида курдларга қарши ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлашини кутмоқда.

Айни дамда расмий Aнқара Россия сўровларини қўллаб-қувватлашини аниқ айтиш иложсиз.  Чунки турк банклари ва компаниялари иккиламчи санкциялар таҳдиди остида қолиши ва Ғарб бозорларига кириш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг