Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмаотада фожиа юз берди

Олмаотада фожиа юз берди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида автобус бир нечта одамни босиб кетди: натижада уч киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди.

«22 декабр куни соат 18:15 да 47-йўналишдаги автобусда йўловчи ўзаро жанжал оқибатида ҳайдовчи аёлни уриб юборган, оқибатда у ҳушидан кетиб, бошқарувни йўқотган.

Назоратдан чиқиб кетган автобус бекат яқинида одамларни босиб кетган, шунингдек, тўртта транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.

Ушбу ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.

Aвтобус ҳайдовчисини уриб юборган шахс қўлга олинди», — дейилади полиция хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг