Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмаотада ёнғин: одамлар кўпқаватли уйдан ўзини пастга ташлади

Олмаотада ёнғин: одамлар кўпқаватли уйдан ўзини пастга ташлади

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги кўп қаватли уйдаги ёнғин чиқди. Кадрларда айрим кишилар ёнаётган бинонинг деразаларидан сакраб тушганини кўриш мумкин. Ҳатто болаларни пастга ташлашиб, улар гилам ёрдамида ушлаб қолинди, деб хабар бермоқда Zakon.kz нашри.

Олмаота шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабар беришича, ёнғин шаҳарнинг Олатау туманида содир бўлган. 

16-қаватли уйнинг бешинчи қаватидаги хонадон ёнмоқда.

Маълумотларга кўра, 250 киши зина орқали эвакуация қилинган, 40 киши нарвонлар ёрдамида қутқариб олинган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг куч ва воситалари: 50 нафар шахсий таркиб ва ​​14 та техника, жумладан, 3 та нарвон жалб этилган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўт ўчирувчилар эвакуация зинапоясидан фойдалана олмаяпти, чунки баъзилар зинапояларини ёпиб қўйган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг аниқлик киритишича, 5 ва 6-қаватлар сатҳидаги лифт шахтасида электр кабеллари ёниб кетган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг