Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмос захиралари қачон тугаши айтилди

Олмос захиралари қачон тугаши айтилди

Ботсвананинг Карове конида 2024 йилда катталиги бўйича дунёдаги иккинчи олмос топилган. Оғирлиги — 2492 карат ёки 498,4 грамм.

Фото: Lucara Diamond

Дунёда иқтисодий рентабелли олмос захиралари 1,8 млрд карат дея баҳоланмоқда, деди Россиянинг «АЛРОСА» компанияси бошқармаси бошлиғи Сергей Тахиев РИА Новостига берган интервюсида.

Жаҳон олмос захиралари йилига 90 млн карат қазиб олинганда 20 йилга, ҳажмлар қисқарганда эса 50-60 йилга етади.

Олмос захираларининг ярмидан кўпроғи — Россия, қолган қисми асосан Африкага тўғри келади — Ботсвана, Ангола. Австралия аллақачон «ўйиндан чиққан», Канада ҳам глобал олмос бозорига таъсирини йўқотган, деди Тахиев.

«Олмосларнинг ўткир тақчиллиги юзага келиши даргумон, аммо яқин келажакда унинг нархи ўсишни бошлаши эҳтимолдан холи эмас», — деди у.

«АЛРОСА» компанияси декабрда берган маълумотга кўра, бу йил дунё миқёсида сўнгги 20 йилдаги энг кам — 95-105 млн карат олмос қазиб олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг