Отиб кетилган бош вазир қачон ишга қайтишини маълум қилди
Словакия бош вазири Роберт Фицо июн охири ёки июл ойининг бошигача ўз вазифаларига қайтиш ниятида эканини айтди. Бу ҳақида «ТАСС» хабар бермоқда.
«Агар тикланиш жараёни оптимал тарзда ўтса, мен аста-секин июн охири ёки июл ойининг бошигача ишга қайтишим мумкин», деди у.
Фицо шунингдек, уни ўлдирмоқчи бўлган шахсга нисбатан нафрат ҳис қилмаслигини айтди.
Бундан ташқари, Словакия бош вазири суиқасд унинг соғлиғига жиддий зарар етказганини ҳам айтган.
Аввалроқ Словакия бош вазири ўринбосари ва мудофаа вазири Роберт Калиняк суиқасддан сўнг Фицонинг даволаниши жароҳатнинг оғирлиги туфайли узоқ давом этиши мумкинлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Словакия Бош вазири Роберт Фицо 15 май куни суиқасдда яраланган эди. Унга суиқасд уюштиришда гумон қилинган 71 ёшли ёзувчи Юрай Цинтула ҳужум жойида қўлга олинганди. Унга 25 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter