Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия газини етказиш кўпайтирилади — Путин
Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия газини етказиш кўпайтирилади, деди РФ президенти Владимир Путин Остонага ташрифи чоғида.
«Ўтган йилдан бери Россиядан газ Қозоғистон ҳудуди орқали қўшни Ўзбекистонга транзит йўл билан келтирилмоқда — биз газ етказишни кўпайтирамиз», — деди Путин.
Путин Хитойга ҳам газ Қозоғистон ҳудуди орқали етказилаётганини, шунинг баробарида, маҳаллий истеъмолчилар «зангори олов» билан таъминланаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан икки кунлик ташриф билан 27 ноябр куни Қозоғистонга келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter