Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Озод Россия» легиони катта йўқотишга учраганини рад қилди. Нега улар Россияга қарши жанг қилишмоқда?

«Озод Россия» легиони катта йўқотишга учраганини рад қилди. Нега улар Россияга қарши жанг қилишмоқда?

«Озод Россия» легиони ва «Россия кўнгиллилар корпуси» (РКК) Белгород вилоятидаги операция вақтида жами 12 киши жабрланганини маълум қилди.

«Операция давомида икки киши ҳалок бўлди ва ўн киши яраланди. Ғалаба қозона олмайдиган ва шунинг учун бизнинг катта йўқотишларимиз ҳақидаги рақамларни чизадиган пропагандачиларнинг иккиюзламачи гапларига терс ўлароқ», – дейилади легион матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, «Озод Россия» легиони ва РКК операция давомида катта миқдорда техника ва кўплаб асирларни қўлга туширишга муваффақ бўлган. Шунингдек, улар Россия Бахмутда Украина кучларидан олиб қўйган техникаларни қайтариб олган.

«Биз ушбу техникаларни қайтариб олдик», – дейилади хабарда.

Шунингдек, «Озод Россия» легиони Россия ҳарбийларини Белгород вилоятидаги шаҳарларни ўққа тутганликда айблади.

«Легионерлар маҳаллий аҳолига тегмасдан, яшаш манзиллари атрофидан ўтаётганида, РФ қуролли кучлари артиллерия ва авиация орқали тинч шаҳарларга зарба берди», – дейлади легион хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Россия Мудофаа вазирлиги Белгород вилоятига бостириб кирган «Украина тузилмалари» аксилтеррор операцияси муваффақиятсизликка учраганини маълум қилган эди.

Россия томонининг иддао қилишича, ҳужумни қайтариш вақтида 70 нафардан ортиқ «Озод Россия» ва РКК аъзоси, 4 та зирҳли машина ва 5 та пикап йўқ қилинган.

Маълумот ўрнида, «Озод Россия» легиони Россия ҳарбий асирлари ва кўнгиллилардан ташкил топган Украина қуролли қучларининг ҳарбий қисми ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг