Папуа-Янги Гвинея қирғоқларида бир нечта кучли зилзила кузатилди
Папуа-Янги Гвинея қирғоқларида 7,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Сейсмологларнинг маълум қилишича, ер ости силкинишларининг эпимаркази мамлакатнинг шимолий-шарқидаги Кимбе шаҳридан 124 км шарқда қайд этилган.
Зилзила ўчоғи 39,5 км чуқурликда жойлашган.
Кейинроқ 11 октябрга ўтар кечасида 5,7, 5,9 ва 6,2 балли яна учта зилзила ҳақида маълумотлар келиб тушган.
Айни дамда талофотлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter